Шомуродовнинг қадрдон устози терма жамоани бошқаришга ёрдам беради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италия Футбол федерацияси президенти Жованни Малаго миллий терма жамоага энди Роберто Манчини ва Клаудио Раньери раҳбарлик қилишини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 61 ёшли Роберто Манчини бош мураббий лавозимини эгаллайди. 74 ёшли Клаудио Раньери эса «Скуадра Адзурра»да менежер сифатида ишлайди, расмий лавозими эса «техник директор» деб юритилади.

- Вақт жуда кам эди, шу боис бош мураббий лавозими учун энг тўғри номзод Роберто Манчини, деб ҳисобладим, – дея Малагодан иқтибос келтиради La Gazzetta dello Sport нашри. – Клаудио Раньери беш дақиқа олдин техник директор бўлишга розилик берди. У ҳозироқ Калабриядан йўлга чиқди, терма жамоа билан ишлашга тайёрлигини тасдиқлади.

Манчини ва Раньерининг илк матбуот анжумани расман тайинлов эълон қилинганидан сўнг,  29 июль куни ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Клаудио Раньери Италия футболи учун муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари тажрибали мутахассисни машҳур ҳужумчимиз Элдор Шомуродов билан бирга ишлаган пайтлардан кузатиб келади. 

Элдор Шомуродов «Рома» клубидан «Кальяри»га ижарага жўнатилган даврда айнан Клаудио Раньери қўл остида тўп тепган ва жамоанинг муҳим фигураларидан бирига айланган. Айнан шундан кейин римликлар ўзбек футболчисига пойтахт клубида яна имкон беришга қарор қилган. 

Тақдир тақозоси билан Шомуродов «Рома»да қолган йили жамоа бошқарувига Клаудио Раньери олиб келинди. Элдор қадрдон мураббийи қўл остида бу гал Рим клубининг асосий ҳужумчисига айлана олди. 

Аммо Раньери ўзи ваъда қилганидек мавсум охирида бош мураббийликдан кетди ва шундан сўнг, Элдор Шомуродов ҳам Римни тарк этиб, Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клубига ўтишга розилик берганди. 

Энди Клаудио Раньери тажрибали мутахассис сифатида Роберто Манчини билан ҳамкорликда кетма-кет бир неча маротаба жаҳон чемпионатига чиқа олмаган Италия миллий терма жамоасидаги ишларни ривожлантиришга ҳаракат қилади. 

Яхши бор, Ҳусанов! “Сити” Абдуқодирни кузатиб қўйди!

Раҳмоналиевнинг жамоаси легионерни судга берди

Юриш давом этади! Легионеримиз Европа чемпионлар лигасида тўртинчи ғалабасини нишонлади

“Манчестер Сити”: Ҳусанов бу ишни қилганда нега бутун стадион “Хууууус!” деб ҳайқиради?

Тезкор! ФИФАдан Шомуродовга хушхабар келди
Бу ақлга сиғмайдиган нарса! Ҳусановнинг собиқ клубига Англиядан ғалати таклиф келди

Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари маълум бўлди

Ҳусанов синган оёқ билан майдонга тушганини тан олди

Ўзбекистон терма жамоаси ўйини катта рекорд ўрнатди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!