Юриш давом этади! Легионеримиз Европа чемпионлар лигасида тўртинчи ғалабасини нишонлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

УЕФА Чемпионлар лигаси саралаш босқичидаги навбатдаги учрашув якунланди. Мусобақанинг иккинчи саралаш раунди доирасидаги жавоб ўйинида Финляндиянинг «КуПС» жамоаси ўз майдонида Озарбайжоннинг «Сабах»  клубини қабул қилди. 

Учрашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Илк ўйинда ҳам Боку клуби 1:0 ҳисобида зафар қучган эди.

Беллашув Финляндиянинг Куопио шаҳрида жойлашган «Вяре Арена» стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни исроиллик ҳакам Гал Лайбувитц бошқариб борди.

Ҳисоб иккинчи бўлим бошлангач очилди. 53-дақиқада Джой-Лэнс Миккельс аниқ зарбаси билан «Сабах»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 70-дақиқада эса у яна бир гол урди ва дублини расман қайд этди.

Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра «Сабах» кейинги босқич йўлланмасига эга чиқди. Кейинги раундда озарбайжонликлар Польшанинг  «Лех» клуби ва Даниянинг «Орхус» жамоалари  ўртасидаги жуфтлик ғолиби билан тўқнаш келади. Ушбу жуфтликдаги илк ўйинда «Лех» 4:1 ҳисобида ишончли ғалаба қозонган.

Таъкидлаш жоизки, Озарбайжон  чемпиони ҳисобланган «Сабах» таркибида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев асосий таркиб ўйинчиси сифатида тўп тепмоқда. 22 ёшли футболчимиз Европа миқёсидаги дебют мавсумида тўртта учрашувда иштирок этиб, майдонда жами 318 дақиқа ҳаракат қилди. 

«Сабах» бу учрашувларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилди. Бокуликлар Чемпионлар лигаси саралаш турнирининг биринчи босқичида Уэльс жамоасини 2:0, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. «КуПС»га қарши икки учрашув ҳам Раҳмоналиев жамоаси ғалабаси билан якунланди. 

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби «Пари Сен-Жермен» клуби ҳисобланади.

Шомуродовнинг қадрдон устози терма жамоани бошқаришга ёрдам беради

“Манчестер Сити”: Ҳусанов бу ишни қилганда нега бутун стадион “Хууууус!” деб ҳайқиради?

Тезкор! ФИФАдан Шомуродовга хушхабар келди
Бу ақлга сиғмайдиган нарса! Ҳусановнинг собиқ клубига Англиядан ғалати таклиф келди

Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари маълум бўлди

Ҳусанов синган оёқ билан майдонга тушганини тан олди

Ўзбекистон терма жамоаси ўйини катта рекорд ўрнатди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!