"Андижон" машғулотларига янги дарвозабон келиб қўшилди

Ўтган мавсумни “Сурхон” жамоасида ўтказган дарвозабон Руслан Матниёзов пойтахтимизда янги чемпионатга тайёргарлик кўраётган "Андижон" жамоаси сафига келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фаолияти давомида “Нефтчи”, “Қўқон1912” “Сурхон” ҳамда Қозоғистоннинг биринчи лигасида ўйнаган дарвозабон айни пайтда жамоа кўригида бўлиб турибди.

Маълумот учун, Руслан Матниёзов 1987 йил Хазорасп туманида таваллуд топган. Хоразм вилояти футболи тарбияланувчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!