Андижонда футбол бўйича очиқ чемпионат бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан болалар футболини ривожлантириш юзасидан бир қатор чора тадбирларни амалга оширмоқда. Хусусан, юртимиз бўйлаб ёш футболчилар ўртасида очиқ чемпионатлар ўтказилмоқда.
 
Ушбу мусобақанинг навбатдагиси Фарғона водийсида ўтказилди. Андижон вилояти Андижон шаҳрида ташкил қилинган мусобақада 2009-2010 йилларда туғилган болалар иштирок этишди. Мусобақалар “Лимон арена” спорт саройида бўлиб ўтди. Андижон, Фарғона ва Намангандан келган ёш футболчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.
 
Муросасиз ўтган баҳсларда ғолиблик “Истиқлол” жамоасига насиб этган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни “Файзобод” ҳамда “Уйчи” жамоалари эгаллашди. Мусобақа якунида иштирокчиларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан эсдалик совғалари ҳамда сертификатлар топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!