Андре Силва Ибрагимовичнинг натижасини такрорлади

"Севилья" ҳужумчиси Андре Силва кеча "Эйбар"га (3:1) қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.

Эътиборлиси, 22 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсум Ла Лиганинг барча 7та турида иштирок этди ва ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 7та гол ёздириб қўйишга эришди.

Opta нашрининг маълум қилишича Силва шу тариқа “Барселона” собиқ форварди Златан Ибрагимовичнинг натижасини такрорлади. Боиси, швециялик футболчи ҳам Ла Лигага кўчиб ўтгач мавсум стартидаги ўзи иштирок этган 7та ўйинда 7та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!