Андрей Канчельскис: "Металлург" биздан бир кун кўп дам олди

"Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. "Металлург" жамоаси устунлик томонларидан бири - улар биздан кўра 1 кун кўпроқ дам олиш имкониятига эга бўлишганди. Қолаверса, кетма-кет сафар учрашувлари ва жароҳатлар сабаб захирада камчилик бўлганимиз ҳам мағлубият сабабларидан бири бўлди.

Нима ҳам дердим, ҳаёт давом этади. Энди келгуси ўйинларда фақат ғалаба қозонишга уринамиз. "Металлург"ни эса ғалаба билан табриклайман", - деди Канчельскис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!