Ноёб ҳодиса: Файзуллаев жаҳон чемпионатлари рекордини ўрнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаев 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг дастлабки тури доирасида Колумбияга қарши ўйинда ўзининг ноёб ютуғи билан тарихга кирди.

Тарихий учрашувда Фабио Каннаваро шогирдлари дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан ҳисобланган Колумбияга 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўзбекистоннинг ягона жавоб голини Аббосбек Файзуллаев киритди.

Унинг бу голи тарихий аҳамият касб этгани маълум бўлди.

Opta Sports статистика маркази экспертлари маълумотларига кўра, Аббосбек Файзуллаев 21-асрда жаҳон чемпионатларида бош билан гол урган энг паст бўйли футболчи сифатида қайд этилди. Аббосбекнинг бўйи бор-йўғи 167 сантиметрни ташкил этади.

Ўзбекистоннинг мундиалдаги биринчи голи муаллифи сифатида ҳам ўз номини тарихга муҳрлаган Файзуллаев ўйин ҳақида ҳам фикр билдирди.

- Натижа биз учун жуда аламли бўлди. Аслида, камида бир очко олиш имконияти бор эди. Болалар майдонда бор кучини берди. Ўйин бошида бироз ҳаяжон сезилди, лекин иккинчи бўлимда анча ишончли ўйнадик.

Иккинчи голни эса ўз хатомиздан сўнг ўтказиб юбордик. Бу жуда оғир қабул қилинди. Бизга стадионда қўллаб-қувватлашга келган мухлисларга, шунингдек, эрталабки вақтга қарамай, ўйинни экран орқали томоша қилган барча ишқибозларга миннатдорлик билдираман. Энди бутун эътиборимиз қолган икки учрашувга қаратилган, - деди Аббосбек Файзуллаев.

Аббосбек Файзуллаевнинг биринчи мураббийи Дмитрий Ан ҳам шогирдининг тарихий голига ўз муносабатини билдирди.

- Аббос тарих яратди! Энг қувонарлиси, айнан у Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатларидаги илк голига муаллиф бўлди.

Шу орқали у тарихга кирди, ўз ҳиссасини қўшди. Аббосда доим гол уриш ҳисси бўлган.  Саралаш баҳсларида ҳам бўйи унчалик баланд бўлмаса-да, боши билан жуда муҳим голларни урган.

Шундай бўлганидан жуда мамнунман. Шогирдим  учун жуда хурсандман, - деди Дмитрий Ан Россиянинг “Чемпионат” нашри мухбири Егор Кабак билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳозиргача 33 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини тўққиз маротаба ишғол қилган ва бир жуфт голли пас узатган.

Тимур Кападзе эски шогирдларининг мундиалдаги ўйинини қандай баҳолади?

Ирисметов мундиалда плей-оффга чиқиш йўлини айтди

Ҳусанов операторни ағдариб ташлади

Ўзбекистоннинг мағлубиятдан кейинги иши мексикаликларни ҳайратга солди

Ўзбеклар ҳали ўз сўзини айтади? Гуруҳдан чиқишимизга қайси хорижлик экспертлар ишоняпти?

Ҳусанов ва яна иккитаси! Колумбияга қарши ишончли оқлай олмаган футболчилар номи маълум бўлди

Ўзбекистон мана шу футболчилар сабаб ютқазди!

Легионеримиз яхши жамоадан кетди!

"Манчестер Сити" Ўзбекистон дебютига қандай муносабат билдирди?

Ўзбекистон — Колумбия учрашуви ҳақида беш қизиқарли факт

Ҳусанов ҳатто майдон марказидан голлар урган!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!