Андрей Канчельскис: "Навбаҳор" янги мавсумда чемпионлик учун курашади

Аввал хабар берганимиздек Қримда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган "Навбаҳор" кеча Қрим чемпионати вакили ҳисобланган “Севастополь” жамоасига қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ўйиндан сўнг "лочинлар" устози Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Вазифамиз - чемпионатга муносиб тайёргарлик кўриш. Одатдагидек иш олиб боряпмиз. Биз икки хил йўналишда машғулотлар ўтказяпмиз. Бугун ўйин, эртага тикланиш машқлари, сўнгра кейинги ўйинга тайёргарлик. Режа бўйича ишлаяпмиз. Камчиликлар устида яна ишлаймиз. Ғалаба қозониш ёқимли. Шогирдларим бугун ғалаба учун ҳаракат қилишди. Улар кучли юкламалар билан шуғулланишмоқда.

31 январь куни сўнгги ўйинимизни ўтказиб, ортга қайтамиз. Бироз ҳордиқдан сўнг Туркияда йиғин ўтказилади.

Олдимизга максимал вазифани қўйганмиз. Ўтган мавсум 3-ўринни эгалладик. Энди шу натижани яна такрорлашимиз мантиқсиз. Шунинг учун биринчи ва иккинчи ўринларни эгалламоқчимиз. Шунингдек, Кубок ўйинларига жиддий эътибор қаратамиз", - дейди россиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!