Англия Кубоги. Лэмпард бошқарувидаги “Дерби” “Саутгемптон”ни таслим қилди

Англия Кубоги 3-босқичида Фрэнк Лэмпард бошқарувидаги “Дерби Каунти” жамоаси сафарда “Саутгемптон” футболчилари билан беллашди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Қайд этиш керакки, “Дерби” 76-дақиқага қадар 0:2 ҳисобида ортда бораётган эди. Бироқ Лэмпард шогирдлари 6 дақиқада иккита гол уриб, ўйинни қўшимча таймларгача етказди.

Экстра таймларда ҳисоб ўзгармади ва жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилишди. Унда “Дерби”нинг қўли баланд келди – 3:5.

Саутгемптон – Дерби Каунти 2:2 (0:0, 2:2, 0:0, 0:0)

Пенальтилар серияси – 3:5

Голлар: 1:0 – 68 Армстронг, 2:0 – 70 Редмонд, 2:1 – 76 Уилсон, 2:2 – 82 Уогхорн.

Саутгемптон – Ганн, Жонсон (Редмонд, 46), Вестергор, Стивенс, Рэмзи (Таргетт, 110), Ромеу, Уорд-Проуз, Армстронг (Слэттери, 90), Эльюнусси, Соареш, Лонг (Галлахер, 73).

Дерби Каунти – Рос, Кио, Мэлоун, Богл (Холмс, 94), Томори, Брайсон, Хаддлстоун (Лоуренс, 80), Маунт, Уилсон (Беннетт, 102), Уогхорн, Мэрриотт (Ньюжент, 76).

Огоҳлантиришлар: Жонсон (16), Соареш (75).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!