
Англия Лига Кубоги. “Ливерпуль” жавоб ўйинида ҳам “Саутгемптон”га ютқазди ва турнирдан чиқиб кетди
Англия Лига Кубоги ярим финал жавоб ўйинида "Ливерпуль" ўз майдонида "Саутгемптон" футболчилари билан финал йўлланмаси учун кураш олиб борди.
Учрашув кутилганидек шиддатли ва курашларга бой тарзда ўтди. Ўйин якунида Шейн Лонг томонидан киритилган ягона гол "авлиёлар"га ғалаба ва финал йўлланмасини тақдим қилди.
Дастлабки ўйинда ҳам "Саутгемптон" 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Иккинчи ярим финал жавоб ўйинида "Халл Сити" ўз майдонида "МЮ"ни қабул қилади. Ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўйинда манкунианлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Ливерпуль – Саутгемптон 0:1
Гол: 0:1 – 90(+1) Лонг.
Ливерпуль – Кариус, Александер-Арнолд, Ловрен, Матип, Лаллана, Хендерсон, Коутиньо (Вейналдум, 87), Джан (Ориги, 78), Фирмино, Милнер, Старридж.
Саутгемптон – Форстер, Стивенс, Бертран, Соареш, Йосида, Тадич, Уорд-Проуз (Хейбьерг, 59), Редмонд (Симс, 81), Дэвис, Родригес (Лонг, 46), Ромеу.
Дастлабки учрашув: 0:1
Фикрлар