
Англия термаси собиқ дарвозабони АПЛ дебютанти сафига ўтди
Чемпионшипда иштирок этувчи “Лидс Юнайтед” клуби собиқ дарвозабони Роберт Грин фаолиятини Англия Премьер-Лигаси дебютанти “Хаддерсфилд” клуби сафида давом эттирадиган бўлди.
Клуб расмий сайти берган хабарга кўра, Англия терма жамоаси собиқ кипери бўлган Грин “Хаддерсфилд” билан бир йиллик шартнома имзолади. У жамоа сафига эркин агент мақомида келганлигини таъкидлаш жоиз.
Маълумот учун, ўтган мавсум Грин Чемпионшипда 46 та баҳсда майдонга тушган эди.
Фикрлар