"Анжи"нинг уй стадиони майсаси кесиб олинмоқда (ФОТО)

CHERY AUTO

Махачкаланинг “Анжи” клубидаги молиявий инқироз давом этмоқда.

Tecno

Чемпионат.com тарқатган хабарга кўра қарздорлик сабаб жамоанинг уй стадиони ҳисобланган “Анжи Арена” майсаси кўчириб олинмоқда. Ушбу иш якунлангач стадион майдонида турли кўнгилочар тадбирлар ва байрам концертлари намойиш этиладиган жойга айлантирилади.

“Анжи” клуби бош директори Абсалутдин Агарагимовнинг сўзларига кўра жамоанинг умумий қарзи 78 млн рублни ташкил этади.

Маълумот учун, “Анжи” айни дамда Россия премьер-лигасининг ортда қолган 17 туридан сўнг 15 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди.

Ðа ÑÑадионе клÑба РÐÐ ÑнимаÑÑ Ð³Ð°Ð·Ð¾Ð½ из-за неÑплаÑÑ (ÑоÑо)

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоада ўз вақтида Одил Аҳмедов ва Достон Ҳамдамов каби ўзбекистонлик футболчилар тўп суришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!