Антонио Кассано яна катта футболга қайтмоқчи

Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано 36 ёшида яна катта футболдаги фаолиятини давом эттирмоқчи.

“Мен майдонга қайтишга жуда ҳам қизиқяпман. Ҳозир ажойиб формадаман, оғирлигим 82 кг ва кунига 12 км югуряпман. Ҳозир ўзимни аввалгидан кўра яхшироқ ҳис қиляпман”, - дейди Кассано.

Эслатиб ўтамиз, Кассано бундан аввал ҳам 2 марта фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!