Аргентина-2018. Байроқдоримиз бронза медалини қўлга киритди

Мусобақа ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли кечмоқда. Бироз аввал эркин курашчимиз Умиджон Жалолов олтин медалга эга чиққанди. Энди -80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муҳаммадрасул Раҳимов бронза медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиз мусобақа давомида Янги Зеландия вакилини мағлуб этди. Иккинчи жангида эса россиялик полвонга имкониятни бой берди. Бронза медали учун кечган жангда эса канадалик спортчидан устун келди ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун Аргентинадаги Олимпия ўйинларида 12-медаль бўлди. Энди ҳамюртларимиз ҳисобида 4 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медаллари мавжуд. 1 та олтин ва 1 та бронза медали микст баҳсларида қўлга киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!