Арсен Венгер Лондон клубини бошқаришни истамади
Франциялик машҳур мутахассис Арсен Венгер Лондоннинг "Фулхэм" клубидан бўлган таклифни рад этди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “Арсенал”нинг собиқ бош мураббийи Англия премьер-лигасида ортиқ ишлашни истамаяпти. Шу боис "Фулхэм" айни дамда Клаудио Раньери номзодига тўхталган.
Эслатиб ўтамиз, 69 ёшли Венгер “канонирлар”га нақд 22 йил устозлик қилди. Унинг сўнгги иш жойи ҳам “Арсенал” клуби бўлган эди.
Фикрлар