Арсен Венгер Қатарда ПСЖ президенти билан учрашди

Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Дохада ПСЖ президенти Носир Ал-Хелаифи билан учрашди.

L'Equipe нашрининг ёзишича томонлар суҳбат давомида ўзаро ҳамкорлик қилиш масаласини муҳокама қилишган. Аниқроғи, парижликлар хўжайини 69 ёшли мутахассисга жамоанинг спорт директори лавозимида ишлашни таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда ПСЖ спорт директори лавозимида Антеро Энрике фаолият олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лео Месси
20/02/2019 15:50
Аслида бу Тухелга ўринбосар сифатида ишга олиняпти...агар Тухел кетса ўрнига айнан Венгер ўтиради.