Арсен Венгер тез орада яна мураббийлик фаолиятини бошлайди
Франциялик машҳур мутахассис Арсен Венгер тез орада яна ўзининг мураббийлик фаолиятини давом эттирмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга қараганда 69 ёшли мутахассис ҳозирча 4та таклифга эга. Эътиборлиси, улар орасида АПЛ клубларидан таклифлар йўқ.
Венгерга Европанинг 2та гранд клуби ва 2та миллий терма жамоадан таклифлар мавжуд. Бундан ташқари ПСЖ унга спорт директори лавозимида иш бошлашни таклиф қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Венгернинг сўнгги иш жойи Лондоннинг “Арсенал” клуби бўлган эди. У “канонирлар”ни нақд 22 йил (1996-2018) давомида бошқарди.
Фикрлар