"Арсенал" Дракслер борасида ПСЖга таклиф билан чиқди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳамон ПСЖнинг германиялик ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслерни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Le 10 Sport нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” бу борада ҳали расмий таклиф юборишмаган. Бироқ, улар ПСЖга футболчини сотиш ёки сотмаслигини аниқлаш борасида сўров юборишган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 23 ёшли Германия терма жамоаси аъзосига Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!