"Арсенал" Лондон дербисида "Кристал Пэлас"ни таслим қилди

 

Англия чемпионати 19-турида "Арсенал" ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни қабул қилди. Лондон дербиси мақомида ўтказилган ўйинда "тўпчилар" 2:0 ҳисобида зафар қучди. 

Ўйиннинг 17-дақиқасида "Арсенал" ҳужумчиси Оливье Жиру супергол билан ҳисобни очди. Ушбу голнинг видеосини ушбу ҳавола орқали томоша қилинг.  

56-дақиқага келиб ҳисоб ошди. Ивоби боши билан берган зарбаси орқали ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Шундан сўнг ҳисоб ўзгармади ва Арсен Венгер жамоаси 3 очкога эга бўлди. 

Мазкур ғалабадан кейин "Арсенал" 40 очко билан учинчи ўринга кўтарилди. 

Арсенал – Кристал Пэлас 2:0

Голлар: 1:0 – 17 Жиру, 2:0 – 56 Ивоби.

Арсенал – Чех, Габриэл, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Эль-Ненни (Коклен, 72), Жака, Ивоби, Санчес, Жиру, Перес (Рэмзи, 72).

Кристал Пэлас – Хеннесси, Дэнн, Келли, Уорд, Томкинс, Фламини, Панчон, Кабай (Матч, 65), Таунсенд (Ли Чун Юн, 71), Заа, Бентеке.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!