"Арсенал" Мустафининг нархини эълон қилди

Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Шкодран Мустафининг трансфер нархини эълон қилди.

Mirror нашрининг хабар беришича “канонирлар”нинг янги бош мураббийи Унаи Эмери янги мавсумда 26 ёшли германиялик футболчининг хизматларига таянмоқчи эмас. Ўз навбатида “Арсенал” Мустафининг трансфери бўйича келадиган 25 миллион евролик таклифга розилик билдиришга тайёр.

Маълумот учун, Мустафи ўтган мавсум “Арсенал” сафида жами 38та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!