"Арсенал" Ўзил ўрнига Хамесни олиб келмоқчи
Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Месут Ўзилнинг ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборди.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра германиялик футболчи “канонирлар” устози Унаи Эмерининг режаларига кирмайди. Лондонликлар ушбу жойга “Бавария”да ижара асосида тўп сураётган “Реал” хавбеки Хамес Родригесни олиб келишмоқчи. Ўз навбатида мюнхенликлар 27 ёшли колумбиялик футболчини 3,5 млн евро эвазига ярим мавсумга ижарага беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” бундан аввалроқ “Ювентус” ва “Интер”га Ўзилни сотиб олишни таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар