"Арсенал" Перишич эвазига Ўзилни таклиф қилди, аммо "Интер" рози бўлмади
Лондоннинг “Арсенал” клуби хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Перишичнинг трансфери борасида “Интер” билан келиша олмади.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 29 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ярим мавсумга ижарага олишни режалаштиришган эди. Аммо, “нерадзуррилар” уни тўлиқ сотиб юборишни хоҳлашмоқда ва бунинг учун 35-40 млн евро атрофида маблағ талаб қилишмоқда.
Бундан ташқари, лондонликлар Перишич эвазига Месут Ўзилнинг хизматларини таклиф қилишган. Аммо, “Интер” раҳбарияти бунга ҳам кўнмаган.
Фикрлар