ФИФА рейтинги: Мундиалдан кейин Ўзбекистон қай аҳволга келди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан кейин FIFA терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон миллий жамоаси 10 поғонага пастлаб, 60-ўринни эгаллади. Айни пайтда Фабио Каннаваро бошқарувидаги жамоа ҳисобида 1409,73 очко мавжуд.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги янгиланишда 23,11 очко йўқотди. Бунга ўзига яраша сабаблар бор. Фабио Каннаваро шогирдлари мундиал олдидан Канада ва Нидерландияга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувларда рақибларига имкониятни бор берди.

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирок ҳам рейтинг тушишига сабаб бўлди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалнинг гуруҳ босқичидаги учта расмий учрашувда Колумбияга (1:3), Португалияга (0:5) ва Конго Демократик Республикаси футболчиларига (1:3) мағлуб бўлиб, мусобақани ғалабасиз якунлади. Шу билан бирга Канада ҳамда Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувларидаги мағлубиятлар ҳам рейтингга ўз таъсирини ўтказган.

Осиё терма жамоалари орасида Япония 17-ўрин билан етакчиликни сақлаб қолди. Ундан кейинги ўринларни Эрон (22), Австралия (28) ва Жанубий Корея (32) эгаллади. Ўзбекистон 60-ўрин билан қитъада еттинчи бўлиб турибди. Саудия Арабистони (58) ва Қатар (59) вакилларимиздан юқорида жойлашган бўлса, Ироқ (63), БАА (68) ҳамда Иордания (73) Ўзбекистондан кейинги ўринларни банд этган.

Жаҳон чемпионига айланган Испания ўз ҳисобига 30,27 очко қўшиб, 1995,88 очко билан FIFA рейтингида биринчи ўриндан жой олди. Аввалги пешқадам Аргентина иккинчи, Франция учинчи, Англия тўртинчи ва Бразилия бешинчи поғонадан жой олди.

Янгиланган FIFA рейтинги (топ-15):

Испания — 1995,88 (+30,27)

Аргентина — 1970,37 (0,00)

Франция — 1948,97 (0,00)

Англия — 1922,83 (+33,41)

Бразилия — 1804,92 (0,00)

Марокаш — 1803,99 (0,00)

Португалия — 1787,85 (0,00)

Бельгия — 1778,36 (0,00)

Нидерландия — 1775,54 (+0,04)

Мексика — 1754,30 (0,00)

Колумбия — 1739,89 (0,00)

Германия — 1726,22 (0,00)

Хорватия — 1723,05 (0,00)

Швейцария — 1710,88 (0,00)

Италия — 1704,73

Шуни ҳам қайд этиш керакки, янгиланган рейтингда Норвегия 12 поғона кўтарилиб, энг катта ўсишни қайд этди. Тунис эса 12 поғона пастлаб, энг катта пасайишга учради. Испания энг кўп рейтинг очкосини (+121,17) жамғарган бўлса, Панама энг кўп очко (-60,74) йўқотган жамоага айланди.

Месси ва Роналду, ана энди иккаланг ҳам Ҳусановга тан беринглар!

Шомуродов ўзини ҳақоратлаган фанатга қўнғироқ қилди

Ўзбекистонликларни Ҳусановнинг “Сити”даги келажаги қизиқтиряпти

Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси Марказий Осиёдан яна бир ўйинчини сўради

Ёлғон тарқатишни бас қил! Файзуллаевнинг собиқ жамоаси Фабрицио Романони кескин огоҳлантирди

Ўзбекистон мундиалда бу кўрсаткич бўйича Англия билан бир хил даража кўрсатди

Хорижлик мураббий: Бу футболчиларнинг бирортаси Ҳусанов даражасига чиқолмайди!

Ўзбекистон терма жамоаси ўйини катта рекорд ўрнатди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!