«Арсенал» қишда қайси позицияларини кучайтириб олиши керак? (Эркин Ғайбуллаев блоги)
Август ойидан бери илк марта ўтган турда «Саутгемптон»га мағлуб бўлган «тўпчилар»нинг ўйинидан клуб мухлислари ҳайратга тушишди. Испаниялик мураббий дарҳақиқат қисқа вақт ичида жамоани анча рақобатбардош клубга айлантирди.
Аммо тан олиш керак, лондонликларнинг ожиз нуқталари борлиги ҳам кўп жабҳаларда кўриниб қолди. Хўш, улар қишда қайси масалаларни ҳал қилиш учун трансфер бозорига мурожаат қилиши мумкин? Қуйидаги таҳлилимиз ана шу ҳақида.
Марказий ҳимоячи
«Арсенал» мухлислари жамоанинг қайта кучайтирилишга муҳтож чизиғи деб марказий ҳимояни айтишаётганида жон бор.
Мавсум ўзининг ҳал қилувчи палласига кириш арафасида Эмери ихтиёрида Шкодран Мустафи, Папастатопулос, Холдинг ва Лоран Косьелнилар бор. Мавропанос ва ҳам асосий таркиб вакили ҳисоблади.
Афсуски, мавсумни ажойиб тарзда бошлай олган Холдинг олган жиддий жароҳати сабаб бу мавсумда қайта кўриниш бермайди.
Косьелни ва Мавропанос эса олган жароҳатларидан қутулиб сафга қайтиш арафсида. Шу туфайли ҳимоя марказига зарур ҳолларда Гранит Джака мажбуран ўтказилмоқда.
Мустафи бу мавсумда ўйинини кучайтирганига қарамай, қарор қабул қилишда кўп ҳолларда хатога йўл қўймоқда. Сократиснинг обрўси эса жамоа орасида борган сари ортиб бормоқда. Аммо унга ишончли ҳамкор керак.
Мавропанос эса келажак учун олиб қўйилганига қарамай, у баъзи ўйинларда ўзини кўрсата олди. Бироқ у ҳам жароҳат олган ва шу ойда майдонга қайтиши кутилмоқда.
Эмери Джакани марказий ҳимоядаги вариантлар камлиги сабаб «Саутгемптон»га қарши ўйинда ҳимояда ўйнатди ва якуний натижа лондонликларга ушбу чизиқни кучайтириш кераклигини кўрсатиб қўйди.
Чап қанот ҳимояси
«Арсенал» ихтиёрида икки номинал чап қанот ҳимоячиси бор. Бироқ Начо Монреаль ва Сеад Колашинац орасида асосий таркиб футболчиси кимлигини аниқлашда жиддий муаммолар бор.
Аммо иккаласи ҳам жароҳатлар сабаб ўзларини ижобий тарафдан кўрсата олишмаяпти. Монреал сафда бўлганида энг яхши вариант ҳисобланади. Аммо унинг шартномаси келаси йил ёзида ўз ниҳоясига етади. Унинг жароҳат олишга мойиллиги ортиб бораётгани сабаб клуб раҳбарияти уни қўйиб юбориши мумкин.
Колашинац эса ўз қанотида Алекс Ивоби билан кучли ҳамкорликни кўрсатмоқда. Бироқ бу айрим ўйинларда содир бўлмоқда. Бунга унинг жароҳати ёки мослашувчанлигини ҳалал бермоқда.
Икки ҳимоячи йўқлигида эса яна универсал Джака бу чизиқларни тўлдиришга уриниб кўрди.
«Манчестер Сити»га қарши ўйинда Мейтланд-Нилсга имкон берилганди. Аммо 35 дақиқа ўтар-ўтмас жиддий жароҳат олган ёш футболчиси келаси йил октябригача майдонда қорасини кўрсатмайди. Аммо англиялик футболчи номинал ҳимоячи эмас. Шунчаки у шу қанот ярим ҳимоясида яхши ўйнайди.
Аарон Рэмзига ўринбосар
«Арсенал»даги ўн йиллик фаолиятидан кейин Рэмзи клубни эркин агент сифатида тарк этиши тобора аниқлашиб бормоқда.
Нега Эмери Рэмзини таркибга киритмаяпти? Сабаби ульслик футболчида Эмери ўйин тизимида аниқ вазифаларга эга эмас. У бу мавсумда «алдамчи ўнлик» ролида ҳаракат қилганида ўйинни бошқаришда ожизлик қилди.
У таянч ярим ҳимоясида ҳам ўйнай олади. Аммо Эмери у ерда жисмонан бақувват икки таянч ярим ҳимоячисини ўйнатишни истайди. Бу билан у ҳужумкор футболчиларни рақиб жарима майдончасига таҳдид солиши имкониятларини оширишни режалаштирган.
Рэмзи эса иккала категорияга ҳам кирмайди. Унинг ўрнига янги «юлдузча» Эмил Смит Роунинг имкониятлари ошиб бормоқда. Келаси мавсум айнан у учун аталса ажабмас.
У ҳозирча Карабао Кубогида маҳоратини тоблаб бормоқда.
Вингер
«Арсенал» бундан ташқари дриблинг қила оладиган ва тўпни ўзида ушлаб турадиган футболчига муҳтож.
Ивоби Венгернинг сўнгги мавсумида қийналганига қарамай, жорий мавсумда яхши ўйнамоқда.
Бироқ у клубдаги ягона вингер ҳисобланади. Уч кишилик ҳимояда ўйнашига қарамай рақиб жарима майдончасида кўпроқ клубига фойдаси тегади.
Яккама якка вазиятларда рақибдан ўтиб кета оладиган футболчининг етимаслиги қарши ҳужум тактикасида жуда сезиляпти.
Ягона вариант клуб ўз тарбияланувчиси Райсс Нельсонни ортга қайтариши ҳисобланади. 19 ёшли футболчи айни вақтда «Хоффенхайм»да ижара асосида тўп сурмоқда. У Бундеслиганинг 11 учрашувида 6 гол уришга эришди.
Унинг вингер ва ҳужумчи ортида ҳаракат қила олиши «Арсенал»нинг муаммоларидан бирини ёпиши мумкин.
17 ёшли Букайо Сака эса навбатдаги вариант ҳисобланади. У Европа Лигаси доирасида «Қорабоғ»га қарши ўйинда клуб сафида дебют қилган 21 асрда туғилган илк футболчига айланди.
Фикрлар