
"Арсенал" ва "Эвертон" "Интер" футболчисини кўзламоқда
Англиянинг “Арсенал” ва “Эвертон” клублари “Интер” ярим ҳимоячиси Марсело Брозовични ўз сафларига қўшиб олиш ҳақида ўйлашмоқда.
Берилган маълумотларга қараганда ҳар иккала клуб ўз таклифларини “нерадзуррилар”га юборишган ва бу борада музокаралар олиб боришмоқда. Ўз навбатида миланликлар молиявий фэйр-плейга амал қилишлари учун хорватиялик футболчисини камида 15-20 миллион еврога сотишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Брозович жорий мавсум А Серияда жами 15та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар