"Арсенал" ва "Тоттенхэм" Колумбия терма жамоаси футболчиси учун кураш бошлади

ЖЧ-2018да Колумбия терма жамоаси сафида ўзини кўрсатган ярим ҳимоячи Хуан Кинтеро Лондон грандларининг эътиборига тушди.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра "Арсенал" ва "Тоттенхэм" 25 ёшли футболчи учун кураш бошлади. Улар Кинтерони яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Кинтеро асли "Порту" футболчиси ҳисобланади. Мавсумни эса "Ривер Плейт" сафида ижара асосида ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!