Арвеладзе: Голландия, Бельгия ёки Англияда ҳам хориждан ҳакам таклиф этишганини кўрмаганман
"Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш ҳамиша мароқли. Янада ажойиб футбол муҳитига ўта ёмон майдон халал бермоқда. Биз ўйинда яхшироқ кўриндик, мағлубиятга лойиқ эмасдик. Вазиятларимиз кўп бўлди. Гол ўтказиб юборгач, ўн дақиқача ўзимизни йўқотиб қўйдик. Охирги дақиқаларда яна имкониятларни қўлдан чиқардик.
Голландия, Англия ёки Бельгияда хориждан ҳакам таклиф этишганини кўрмаганман. Бу ерда чет элдан ҳакам таклиф этишга сабаб бўладиган нималар рўй берганини билмайман. Буни яхшилаш ёки ёмонлаш ниятида эмасман.
Жамоалар турлича ҳолатда эди. Уйингда мухлислар қаршиси ва сенга таниш муҳитда ҳаракат қилиш осонроқ.
Стадионда шароит ажойиб, аммо майдон ҳолати унинг яхши бўлишига халал бермоқда. Ўзбекистоннинг бўлажак юлдузлари бу ерда жароҳат олишлари мумкин. Турғунбоев нега жароҳат олганини билмаймиз, балки майдон сабаб бўлгандир. Шунчаки барчасини яхши ҳолатга олиб чиқиш керак", - деб айтиб ўтди грузиялик мутахассис.
Фикрлар