"Башакшеҳир" Элдор Шомуродов ҳақида муҳим янгиликни эълон қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўтган мавсум "Рома" клубидан "Истанбул Башакшеҳир" сафига ижара асосида кўчиб ўтган эди. Бугун эса Истанбул клуби Элдорнинг шартномасидаги сотиб олиш банди кучга кирганини расман эълон қилди.

"Ўтган мавсум ижара асосида таркибимизга қўшилган Элдор Шомуродовнинг шартномасидаги сотиб олиш мажбурияти банди кучга кирди.Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисининг шартномасида кўзда тутилган икки йиллик келишув расман амалга оширилди.

Элдор Шомуродовга тўқ сариқ-кўк либосимизда янада катта муваффақиятлар тилаймиз. Шунингдек, ушбу келишув клубимиз ва футболчимиз учун хайрли бўлишини тилаб қоламиз", — дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!