Асенсио АПЛ грандига рад жавобини берди

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Марко Асенсио фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришни хоҳламади. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 22 ёшли испаниялик футболчига “Тоттенхэм”дан жиддий қизиқишлар бўлаётган эди. Бироқ, Асенсио “шпорлар”нинг юборган таклифига рад жавобини берган. У Мадридда қолиб, “Реал”нинг асосий таркибидан муқум жой олишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Асенсио жорий мавсум “қироллик клуби” сафида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!