Асенсио учун курашга "Тоттенхэм" ҳам қўшилди

  • 11 декабря, 2018, 20:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Реал" Мадрид вингери Марко Асенсио учун кураш бошлади. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “шпорлар” аллақачон бу масалада 22 ёшли испаниялик футболчининг вакиллари билан алоқага чиқишган ҳам улгуришган.

Айтиш керакки, Асенсио учун “Тоттенхэм”дан ташқари шунингдек “Ливерпуль” ва “Ювентус” клублари ҳам даъвогарлик қилишмоқда.

Маълумот учун, Асенсио жорий мавсум “Реал” сафида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию