
"Астон Вилла" устози Уилширни ўз жамоасида кўрмоқчи, бироқ...
“Астон Вилла” клуби бош мураббийи Стив Брюс ўз жамоасига “Арсенал”га керак бўлмай қолган Жек Уилширни таклиф қилиш масаласида фикрларини билдириб ўтди.
“Жек Уилширдек футболчини ким ҳам ўз жамоасида кўришни хоҳламайди дерсиз? Бироқ, “Астон Вилла”нинг бунга қурби етадими ёки йўқ, буниси менга қоронғу. Кўпчилик бизда трансферлар учун миллионлар ажратилган деб ҳисоблайди, бироқ, аслида бунинг тескариси. Молиявий фэйр-плейга амал қиладиган бўлсак, бизда кўп пул сарфлашнинг имкони йўқ”, - дейди Брюс talkSPORT нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, "Астон Вилла" Чемпионшип вакили ҳисобланади.
Фикрлар