"Атлетик" "Бавария" футболчисини Бильбаога қайтармоқчи
Бильбаонинг "Атлетик" клуби "Бавария" ярим ҳимоячиси Хави Мартинесни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Marca нашри тарқатган хабарга кўра, "шерлар" ёзда таркибни кучайтиришни мақсад қилишган.
Эслатиб ўтамиз, Мартинес 2012 йил айнан "Атлетик"дан 40 млн евро эвазига Мюнхен клубига кўчиб ўтган эди. Жорий йилги мавумда 30 ёшли футболчи "Бавария" сафида ҳ21 беллашувда майдонга тушди ва 1 та гол урди.
Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилда ниҳоясига етади.
Фикрлар