"Атлетико" Диего Костага яна бир ўринбосар топди

Мадриднинг “Атлетико” клуби қишда Хитой клубига ўтиш истагини билдираётган ҳужумчи Диего Костага муносиб ўринбосар қидиришни давом эттирмоқда.

Дастлаб ушбу ўринга "Сельта"  форварди Максимилиано Гомес номзоди кўриб чиқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, сўнгги маълумотларга қараганда  “матрасчилар” бу борада “Монако” ҳужумчиси Радамель Фалькао номзодини ҳам ўз рўйхатларига киритиб қўйишган.

Эслатиб ўтиш лозимки, колумбиялик футболчи учун “Атлетико” бегона эмас. Боиси, у 2011-2013 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.  У жорий мавсум “Монако” сафида жами 18та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!