"Атлетико" ҳам ФИФАнинг қароридан норози (ФОТО)
Мадриднинг “Атлетико” клуби франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманнинг ФИФА таснифи бўйича йилнинг энг яхши футболчиси учун эълон қилинган номзодларнинг якуний учлигига кирмаганидан норози бўлмоқда.
Бунга қарши “матрасчилар” ўзларининг твиттердаги расмий саҳифалсига 27 ёшли французнинг 2018 йилда қўлга киритган 3та соврини – Европа лигаси, Жаҳон чемпионати ва УЕФА Суперкубоги бош совринлари билан тушган суратини жойлаштиришди ва унга “Гап йўқ” дея изоҳ қолдиришди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ҳам кучли учликка киритилмагач каталонияликлар ҳам бу борада ўз эътирозларини билдириб ўтишган эди.
Маълумот учун, ФИФАнинг бош соврини учун бу йил Роналду, Модрич ва Салоҳлар кураш олиб боришади.
Фикрлар