“Атлетико” ҳимоячиси номаълум муддатга сафдан чиқди

TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 28-турида “Атлетико” ўз майдонида “Севилья”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Кечаги учрашувни асосий таркибда бошлаган “Атлетико” ҳимоячиси Шиме Врсалько кутилмаганда ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ Диего Симеонедан ўзини алмаштиришни сўради. Шифокорларнинг дастлабки ташҳисларига кўра хорватиялик футболчи тиззасининг олд қисмидаги пайлар ёрилган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича Врсалько тез орада чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилади ва ана шундан сўнг футболчининг қачон соғайиб сафга қайтиши маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!