"Атлетико" мухлислари Моратанинг жамоага келишини хоҳлашмаяпти

Кеча Ла Лиганинг 21-тури доирасида бўлиб ўтган "Атлетико" ва "Хетафе" жамоалари ўртасидаги баҳсда мадридлик ишқибозлар "Челси" форварди Альваро Моратанинг “матрасчилар” сафига келишига ўз муносабатини билдиришди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра мухлислар ўйин давомида 26 ёшли испаниялик футболчининг “Атлетико”га келишига қарши турли сўзларни айтишди. Уларнинг фикрича клуб раҳбарияти “Реал” тарбияланувчисини олиб келгандан кўра жамоанинг ёш футболчиларига имкон бериши керак.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Атлетико” Моратани кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан 7,5 млн евро эвазига мавсум якунигача ижарага олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!