Машҳур мураббий: Нидерландия чемпион бўлади, мен эса Ўзбекистонни кузатаман!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россия миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Станислав Черчесов АҚШ, Мексика ва Канада биргаликда мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионати ҳақида ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

- Умуман олганда, мен жаҳон чемпионати формати кенгайтирилишига ва янги терма жамоаларнинг пайдо бўлишига яхши муносабатдаман. Мен Кюрасао ёки бошқа жамоаларга қарши эмасман. Улар саралаш босқичидан амалдаги регламент асосида ўтишди. Демак, бунга муносиб бўлишган.

Бошқа томондан, мен катта турнирга чиқиш анча қийин бўлган даврларни эслайман. Европа чемпионатида тўрттадан жамоа қатнашган иккита гуруҳ бўларди. У ерга чиқиш учун жиддий кураш талаб этиларди. Рақобат жуда кучли эди, ҳамма оғир синовлардан ўтарди.

Ҳозир эса жамоалар сони кўпайди. Кўрамиз. Энг муҳими, улар турнир даражасига мос бўлиши керак.

Нидерландия, Япония, Швеция ва Тунис иштирок этадиган F гуруҳи ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Мен Ўзбекистон терма жамоасини ҳам қизиқиш билан кузатаман. Мен собиқ бош мураббий Тимур Кападзени яхши танийман. У ёш мутахассис сифатида терма жамоани катта турнирга олиб чиқди, Олимпия жамоаси билан ҳам ишлади.

Биз мулоқот қилганмиз. Унинг ёрдамчилари бизга келиб, маслаҳат сўрашган, ёш футболчиларни кузатишган. Мен Тимур ишини давом эттиришини истардим, аммо қарорни федерация қабул қилади.

Ҳозир Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувини Фабио Каннаваро қўлига олди. Албатта, мен бу жамоани кузатиб бораман.

Турнир бошида ким энг яхши футбол намойиш этишини айтиш қийин. Фаворитлар ҳар доим бўлади, аммо жаҳон чемпионати шундай мусобақаки, унда исталган жамоа сенсация қилиши мумкин.

Мендан 2026 йил жаҳон чемпионати ғолиби ким бўлади?” деб сўрашганида, Нидерландия, деб жавоб бердим. Бу жавобимдан баъзилар ҳайратланишди.

Кўпчилик Испания, Франция ёки Аргентинани тилга олади. Мен эса Нидерландияни айтдим — бошқалардан фарқ қилиш учун. Мен масалага шундай ёндашаман, - деди Станислав Черчесов.

The Guardian: Ўзбекистон ва Иордания жаҳон чемпионатида сенсация қилишга шай

Ўзбекистон – Колумбия: 18 июндаги ўйинга башорат

Ҳусановдан бошқаси ҳам бор! Скаутларга мундиалда ўзбек футболчисига эътибор қаратишни тавсия қилишди

Ҳусанов – суперюлдуз. Менинг фикримча, у дунёнинг энг яхши ҳимоячиси!

Файзуллаев Роналду видео мурожаат йўллаганини тасдиқлади

Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйинга қандай тайёрланаётганини айтди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!