Моуриньо "Реал"дан Германия юлдузини олиб келишни талаб қилди
"Реал" жамоасига бош мураббий сифатида қайта келган Жозе Моуриньо ёзги трансфер ойнасида "Боруссия Дортмунд" клуби ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Феликс Нмечани таркибга қўшиб олишни истамоқда.
Sky Sport Germany хабарига кўра, португалиялик мутахассис 25 ёшли футболчининг ўйинидан жиддий таассурот олган ва уни Мадрид клуби марказий чизиғини кучайтириш учун мос номзод деб ҳисобламоқда.
Бироқ "Реал" Нмечани қўлга киритиш учун "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" каби клублар билан рақобатлашишига тўғри келади. Ҳозирча мутахассислар футболчининг эҳтимолий трансфер қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Феликс Нмеча Германия чемпионатида "Боруссия" сафида 29 учрашувда майдонга тушиб, икки гол урди ва уч маротаба голли пас муаллифига айланди.

Фикрлар