"Атлетико" ўз таркибини "Валенсия" ҳимоячиси билан кучайтирмоқчи

“Атлетико” Мадрид клуби раҳбарияти давралар оралиғида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштиришмоқда.

Маълумотларга қараганда “матрасчилар”нинг эътибори бу борада “Валенсия” ҳимоячиси Хосе Гайяга тушган. Айтиш лозимки, 23 ёшли футболчининг трансфери “Атлетико”га камида 35 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Гайя жорий мавсум “Валенсия” сафида жами Ла Лигада жами 11та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган. Унинг “кўршапалаклар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!