"Атлетико" президенти: Бу йил ҳеч ким Гризманндан яхшироқ ўйнай олмади
Мадриднинг "Атлетико" клуби президенти Энрике Сересо бу йилги “Олтин тўп”га “матрасчилар” ҳужумчиси Антуан Гризманн муносиблигини таъкидлаб ўтди.
“Гризманн “Олтин тўп”га номзодларнинг кучли учлигига ҳам кира олмаслиги ҳақидаги гап-сўзларга ишонмайман. Агар шундай бўлса, мен қаттиқ ғазабланаман. Гризманн – “Олтин тўп” учун асосий даъвогар. Бу йил ҳеч ким ундан яхшироқ ўйнай олмади", - дейди Сересо.
Маълумот учун, 27 ёшли франциялик футболчи жорий йил “Атлетико” сафида УЕФА Европа лигаси ва УЕФА Суперкубогида зафар қучди, шунингдек Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Маълумот учун, 12та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар