“Атлетико” янги стадионнинг 45 мингта абонементини сотиб бўлди

TIGGO 2 PRO

“Атлетико” клубининг янги стадиони учун чиқарилган йиллик чипталар сотуви омадли кечмоқда. Таъкидлаш керакки “матрасчилар” келгуси мавсумдан бошлаб ўз уй учрашувларини “Ванда Метрополитано” ўйингоҳида ўтказишади.

Marca нашрининг хабар беришича мадридликлар шу пайтгача 45 173та абонемент сотиб улгурган. Таъкидлаш керакки бу билан 93% мухлис янги мавсум учун ўз жойини банд қилиб қўйган.

Бундан ташқари “Атлетико” абонементларнинг эркин сотувини ҳам йўлга қўйди. Айтиш лозимки дастлаб йиллик чипталар фақат клуб аъзолари учунгина сотилаётган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!