"Атлетико" ёзда "Порту" ҳимоячисини сотиб олади

"Порту" ҳимоячиси Алекс Теллес мавсум якунлангач "Атлетико"га кўчиб ўтиши мумкин.

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 26 ёшли бразилиялик футболчи учун “Порту”га нақд 40 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Теллес жорий мавсум “Порту” сафида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!