Атлетларимиз олтин ва кумуш медалларига сазовор бўлди (фото)
Бугун одатдагидек, "Ўзбекистон" спорт мажмуида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари давом этди.
90 кг. вазн тоифасида курашга чоғланган Долера Давронова даст кўтаришда 97 кг. ва силтаб кўтаришда 128 кг. ни ўз измига бўйсиндирди. Икки кураш натижаси эса 225 кг. га тенг бўлди. Бу натижа Долерага 2 та олтин медаль олиб келди.
Яна бир атлетимиз Акбар Жўраев 105 кг. вазни бўлганлар билан беллашди. Олдин даст кўтаришда 167 кг.ни забт этган бўлса, силтаб кўтаришда 202 кг.ни кўрсатди. Икки кураш натижаларига кўра, кумуш медаллар шодасига сазовор бўлди.
Фикрлар