Аёллар чемпионатининг охирги турида қандай натижалар қайд этилди?

Бугун аёллар жамоалари ўртасидаги мамлакат чемпионатида сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Бироз олдин 28-турнинг барча ўйинлари якунланди.

28-тур натижалари

12 ноябрь

Металлург — Севинч 0:4
Бунёдкор — Шўртан 5:0
Сўғдиёна — АГМК 1:2
Локомотив — Пахтакор 2:3
Қўқон-1912 — Қизилқум 1:1
Андижанка — Бухоро 1:0

Шу тариқа, бугун ўз майдонида "Шўртан"ни мағлуб этган "Бунёдкор-W" якунда 75 очко жамғарди ва ўз тарихида илк марта Ўзбекистон чемпионига айланди. Кумуш медаллари 73 очко тўплаган "Севинч"га, бронза эса "Металлург-W"га насиб этадиган бўлди.

41ba249b-3618-460d-9043-b44fe01e3602

"Бунёдкор" — "Шўртан " учрашуви якунлангач, ЎзПФЛ бош директори Омон Ғофуров мамлакатимизнинг янги чемпионига кубокни топширди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!