Аёллар футболи: Бугун Суперкубок ўйини – “Металлург” ва “Бунёдкор”

CHERY AUTO

Бугун, 28 март куни пойтахтдаги Жар стадионининг захира майдонида аёллар футболи бўйича Суперкубок ўйини ўтказилади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда. 

Tecno

Унда амалдаги мамлакат чемпиони ва Кубоги соҳиби Бекободнинг “Металлург” ва Ўзбекистон Кубоги финалчиси Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоалари ўзаро куч синашишади.

Мазкур учрашувни аёллар футболи бўйича тажрибали ҳакам Эдита Миробидова бошқариб боради. Ўйин соат 14:00да бошланади.

Ўзбекистон Суперкубок ўйини.

“Металлург” – “Бунёдкор”

Ҳакамлар: Эдита Миробидова (Тошкент), Зилола Рахматова (Қарши), Кристина Середа (Тошкент), Анна Сидорова (Тошкент).

Назоратчи – Рўзим Давлатмуродов (Тошкент).

Эслатиб ўтамиз, Суперкубок ўйини тўртинчи маротаба ўтказилмоқда. 2015 ва 2017  йилги мавсумларда Қаршининг “Севинч” клуби, 2016 йилда эса “Металлург” клуби мазкур совринни қўлга киритган.

Comments

You must be logged in to commet!