Аёллар футболи. Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликни бошлади

Футбол мухлисларига яхши маълумки, ФИФА ва ОФК томонидан сўнгги йилларда аёллар футболига катта эътибор қаратилмоқда. Турли мусобақалар ва чемпионатлар ташкил этилмоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳам юртимизда аёллар футболини ривожлантириш йўлида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Шу йилнинг 2-12 май кунларида Таиландда аёллар ўртасида футзал бўйича Осиё чемпионати ўтказилади. Ушбу мусобақада футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Шу муносабат билан, ЎФА футболчи қизларимизнинг ушбу мусобақада муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида бир қатор шарт-шароитлар яратиб бермоқда. Жумладан, бугун 25 апрель кунидан бошлаб аёллар терма жамоаси “Чиғатой” спорт базаси жойлашган ҳолда “Бунёдкор” стадионининг залида машғулотларга киришди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси билан биргаликда Таиланд, Эрон, Япония, Малайзия, Хитой, Гонк Конг, Вьетнам, Баҳрайн, Хитой Тайпейи, Ливан, Макао, Туркманистон, Бангладеш ҳамда Индонезия терма жамоалари иштирок этишади.

Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги чемпион Эрон ва мусобақа дебютанти Туркманистон жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган. Жамоамиз дастлабки ўйинини 5 май куни Туркманистон жамоасига қарши, иккинчи ўйинни эса 7 май куни Эронга қарши ўтказади.

Қуйида йиғинда қатнашаётган терма жамоамиз таркиби билан танишишингиз мумкин:

Дарвозабонлар:
Тилалова Лайло – “Севинч”
Жонимқулова Мафтуна – “Севинч”

Ҳимоячилар:
Шоимова Мафтуна – “Севинч”
Зарбиева Танзиля – “Севинч”
Мунаварова Мавлуда – “Металлург”
Назарова Зумраджон – “Металлург”
Турдиалиева Ирода – “Металлург”
Дадабоева Холида – “Металлург”
Камолтоева Нозима – “Металлург”

Ҳужумчилар:
Қудратова Нилуфар – “Севинч”
Бурханова Малика – “Севинч”
Сафина Рушания – “Бунёдкор”
Карачик Людмила – “Бунёдкор”
Турдибоева Феруза – “Металлург”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!