
Аёллар футболи. U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланди
2019 йил Осиё футбол конфедерацияси томонидан 16 ёшгача бўлган аёллар ўртасида ўтказиладиган Осиё чемпионатининг саралаш босқичига қуръа ташланди.
Ушбу саралаш босқичида U-16 Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой, Иордания, Гуам ҳамда Шри-Ланка терма жамоалари билан А гуруҳидан жой олди.
Саралаш ўйинлари 2018 йил 15 сентябрь кунидан 23 сентябрь кунига қадар Шри-Ланканинг пойтахти Коломбо шаҳрида бўлиб ўтади.
Қуйида қуръа натижалари билан танишишингиз мумкин:
"А" гуруҳи: Хитой, Ўзбекистон, Иордания, Гуам, Шри-Ланка
"В" гуруҳи: Лаос, Ҳиндистон, Гонк-Конг, Покистон, Мўғулистон
"С" гуруҳи: Таиланд, Эрон, Шимолий Мариана ороллари, Сингапур, Тожикистон
"D" гуруҳи: Австралия, Хитой Тайпеци, Қирғизистон, Фаластин, Индонезия
"Е" гуруҳи: Филиппин, Мьянма, Малайзия, Непал, Сурия
"F" гуруҳи: Бангладеш, Вьетнам, БАА, Баҳрайн, Ливан
Комментарии