Тинчликми? Флик Ямал ўрнини босишга эски танишини чақирди

CHERY AUTO

“Барселона” бош муаббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг 17 ёшли етакчиси Ламин Ямалга ўринбосар олиб келишга қарор қилди.

Tecno

Германиялик мутахассис бу вазифани “ПСВ Эйндховен” жамоасида ўйнаётган Иван Перишичга топширмоқчи, деб ёзмоқда Mundo Deportivo ҳамда Bild каби нуфузли нашрлар.

Каталонияликларда 36 ёшли хорватиялик ҳужумкор футболчини эркин агент сифатида бепул қўлга киритиш имкони бор. Чунки нидерландияликлар 30 июнь куни шартномаси тугайдиган Перишичга янги битим таклиф қилгани йўқ.

Ханс-Дитер Флик бу ўйинчининг имкониятларини яхши билади. Перишич “Бавария”да германиялик мураббий қўл остида тўп тепган. Аслида Флик Иванни ўтган ёзда ҳам жамоага чақирган эди.

Иван Перишич якунланган мавсумда барча турнирларда 39 маротаба майдонга  тушиб, рақиблар дарвозасини 16 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 11 та голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!