“Манчестер Сити” зўр ҳимоячини қўлга киритди

  • 08 Jun 11:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” шу йилнинг январь ойида жамоага Абдуқодир Ҳусановнинг келиши билан бошланган таркибни янгилаш сиёсатини давом эттирмоқда.

Tecno

“Шаҳарликлар” ҳимоя чизиғининг чап  қанотига янги ўйинчи олди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, мавсумни “Вулверхэмптон”да якунлаган Райан Аит-Нури “Манчестер Сити” учун ташкил қилинган тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва тез орада клуб билан шартномани расмийлаштиради.

Аввалроқ, ҳар икки клуб 24 ёшли жазоирлик футболчининг трансфери учун 40 миллион евро тўланиши ҳақида келишиб олган эди.

Манчестерликлар билан беш йиллик битим тузиши кутилаётган Райан Аит-нури ўтган мавсумда барча турнирларда 41 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари бешта гол ва еттита ассист муаллифи бўлганди.

Comments

You must be logged in to commet!