Аёллар кураши. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қизларимиз совриндор бўлишди
-53кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Актенге Кеунимжаева мусобақа давомида Беларусь, Мўғулистон, Озарбайжон, АҚШ вакилларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб боргани ҳақида маълум қилгандик. Афсуски, у финалда япониялик Уми Имаига имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан кифояланди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.
-62 кг вазн тоифасида беллашувларда иштирок этган Набира Есенбаева эса Қозоғистон, Беларусь, Италия спортчиларидан устун келиб ҳал қилувчи баҳсларга етиб келди. Финалда эса япониялик Атена Кодамага қарши гиламга чиқди ва мағлуб бўлди. Якунда у ҳам кумуш медалига сазовор бўлди.
Қайд этиш лозимки, аёллар кураши бўйича баҳсларда спортчиларимиз ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида илк маротаба финалгача етиб кела олишди.
Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Фикрлар